Жамият | 19:02 / 08.10.2024
2936
2 дақиқада ўқилади

Тадқиқот: Android фойдаланувчиларининг ярми iPhone эгалари томонидан масхарага дуч келган

Маълум бўлишича, iPhone фойдаланувчиларининг тахминан 22 фоизи Android қурилмалари эгаларига паст назар билан қарайди.

Фото: Getty Images

All About Cookies компанияси мутахассислари тадқиқот ўтказди ва Android смартфонидан фойдаланувчилар ишқий муносабатларда қийинчиликка дуч келиши мумкинлигини аниқлади.

Тадқиқотчилар 18 ёшдан ошган 1000 нафар америкалик орасида сўров ўтказди. Маълум бўлишича, iPhone фойдаланувчиларининг тахминан 22 фоизи Android қурилмалари эгаларига паст назар билан қарайди ва деярли 23 фоизи бундай одамлар билан ҳеч қачон учрашмайди. Эркакларнинг 31 фоизи ва аёлларнинг 16 фоизи Android фойдаланувчиси билан ишқий муносабат бошлашни истамаслигини билдирган.

Сўров натижаларига кўра, Android смартфонларини афзал кўрганларнинг 52 фоизи ўз қурилмалари учун масхарага, 36 фоизи эса жиддий қоралашларга дучор бўлган. Уларнинг 26 фоизига яқини смартфонидан хижолат бўлганини тан олди, 30 фоизи эса масхарага дуч келмаслик учун iPhone смартфони олиш ҳақида ўйламоқда.

Сўровда қатнашганларнинг 99 фоизи iOS ёки Android телефонига эга эди. Тадқиқот иштирокчиларининг қарийб 42 фоизи масхарага дуч келмаслик учун, дўстлари билан мулоқот қилишда WhatsApp каби ўзга компания иловаларидан фойдаланишга мажбур эканини тан олган.

Мавзуга оид