Жамият | 16:12 / 08.10.2024
4327
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

У тадбиркорга танишлари орқали 500 минг долларлик шартнома имзолашда ёрдам беришини айтиб, шундан 10 фоизини талаб қилган.

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида тадбиркорга 500 000 долларлик шартнома тузиб беришни ваъда қилиб пул олаётган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда “S.S.” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланган Н.Ш. тадбиркор У.И.га танишлари ёрдамида “L.Y.” корхонаси билан 500 минг долларлик қурилиш ишларини бажариш юзасидан шартнома тузиб, буюртма олиб бериши эвазига шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида пул бериши кераклигини айтиб, 50 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид