Украина бўйича иккинчи тинчлик саммити ноябр ойида ўтказилмайди
Октябр ойида «тинчлик формуласи» бандлари бўйича конференциялар ўтказилади, уларнинг якунида иккинчи тинчлик саммитининг санаси масаласи ҳал қилинади.
Украина бўйича иккинчи тинчлик саммити ноябрда бўлмайди, деди конференцияларни тайёрлашга масъул бўлган Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Даря Заривна.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, саммит учун ҳамма нарса ноябргача тайёр бўлиши керак. «Ҳозирча «тинчлик формуласи»нинг ҳар бир банди бўйича тематик конференциялар ўтказилмоқда, улар коммюнике қабул қилиниши билан якунланади. Ушбу билдиришномалар қоидалари иккинчи саммитнинг тинчлик режаси учун асос бўлади», деди Заривна.
Шундан сўнг Заривна октябр ойида «тинчлик формуласи» бандлари бўйича бир қатор тематик конференциялар ўтказилишини, уларнинг охиргиси 30–31 октябр кунлари бўлиб ўтишини қўшимча равишда тушунтирди. Конференциялар якунида иккинчи тинчлик саммитининг санаси масаласи ҳал қилинади. Конференцияларда кимлар иштирок этаётгани аниқланмаган.
Украина президенти девони иккинчи тинчлик саммити санасини расман эълон қилмаган ва унга тайёргарлик кўриш жадвалига изоҳ бермаган.
2024 йил июлида, Россия таклиф этилмаган биринчи тинчлик саммитидан бир ой ўтиб, Bloomberg АҚШ президенти сайловидан олдин Украина иккинчи саммитни ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Украина президенти Володимир Зеленский иккинчи саммит қачон ўтказилишига аниқлик киритмади, бироқ бир неча бор унда Россия вакили бўлиши кераклигини, чунки акс ҳолда натижага эришиш мумкин эмаслигини айтди. АҚШ Давлат департаменти, ўз навбатида, агар Украина Россияни иккинчи тинчлик саммитига таклиф қилишга қарор қилса, уни қўллаб-қувватлашини билдирди. Россия расмийлари таклиф қилинган тақдирда ҳам саммитда иштирок этмаслигини таъкидлаб келмоқда.
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
16:28 / 25.11.2024
Ўзбекистон банкларида «Газпромбанк» UnionPay карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди
15:46 / 25.11.2024