Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш ҳолатлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар қаторига нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларнинг оширилиши натижасида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида белгиланган моддалар ва улардан тайёрланган дори воситалари киради.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади:
- мамлакатда бўлиш даврида, икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, хусусан, тиббиёт муассасасининг шифокори томонидан моддалар тури, буюрилган қабул қилиш ва давомийлик муддати кўрсатилган ҳужжати (шифокор хулосаси) ёки рецепт нусхаси мавжуд бўлса;
- республика ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
- дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан, улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;
- республика ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса;
- халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса.
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва улардан тайёрланган дори воситаларини йўқ қилиш:
- уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;
- улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;
- уларнинг алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
Уларни йўқ қилиш гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни йўқ қилиш учун лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
15:38 / 09.01.2025
Каналларга ифлослантирувчи моддалар ташланиши устидан назорат кучайтирилади
09:30 / 17.09.2024
Тошкентга кириб келаётган Lexus йўловчиси ёнидан тақиқланган модда топилди
07:42 / 26.04.2024