Green Card 2026 лотереясидан четлатилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
Бу давлатлардан сўнгги беш йил ичида 50 мингдан ортиқ фуқаро АҚШга кўчиб келган.
АҚШ Давлат департаменти фуқаролари Green Card DV-2026 лотереясида қатнаша олмайдиган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Бу йил 18 давлат истисно рўйхатига киритилган.
Ушбу давлатлардан сўнгги беш йил ичида 50 мингдан ортиқ фуқаро АҚШга кўчиб келган. Шу сабабли улар 2026 йилги Green Card DV-2026 лотереясида иштирок этолмайди.
Улар: Бангладеш, Бразилия, Канада, Хитой (шу жумладан Ҳонконг), Колумбия, Доминикана Республикаси, Салвадор, Ҳаити, Ҳондурас, Ҳиндистон, Ямайка, Мексика, Нигерия, Покистон, Филиппин, Корея Республикаси, Венесуэла, Ветнам.
Шуни таъкидлаш керакки, Хитой умумий истисно қилинганига қарамай, Макао ва Тайванда туғилганлар лотереяда қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Бундан ташқари, Давлат департаменти қуйидаги Green Card лотереясини рўйхатдан ўтказиш саналарини эълон қилди:
DV-2026 лотереясига рўйхатдан ўтиш 2024 йил 2 октябрдан 2024 йил 5 ноябргача бўлиб ўтади.
DV-2026 лотереяси натижалари 2025 йил 3 майдан эълон қилинади.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024