Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбағалликни қисқартириш вазирлигида "лойиҳа менежерлари" гуруҳи ташкил этилади
Президентнинг "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида юқори натижаларга эришган ва ижобий иш тажрибасига эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат "лойиҳа менежерлари" гуруҳи ташкил этилади.
Ишсиз ва камбағал фуқароларни ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос келадиган ишчи касбларга ўқитиш тизимини яратиш мақсадида Касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади.
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:
- 2025 йил 1 январдан бошлаб ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилишни кучайтириш, иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат низоларини видеоконференцалоқа шаклида медиация усули билан ҳал этиш тизими жорий этилади;
- 2025 йил 1 мартдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча ташкилотларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати онлайн-рейтинг асосида баҳоланади;
- 2026 йил 1 январга қадар иш жойида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари хавфининг олдини олиш, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси стандартлари ишлаб чиқилади.
2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширув бошланган пайтдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилади.
Мавзуга оид
10:55 / 13.12.2024
Камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади
16:14 / 27.11.2024
Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
11:19 / 20.11.2024
2025 йилда 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш ҳукумат иқтисодий комплекси асосий вазифаси бўлади
10:48 / 20.11.2024