Спорт | 12:25 / 09.10.2024
3606
2 дақиқада ўқилади

Машарипов: «Эрондан кучлимиз. Рақибнинг заиф томонлари ҳақида эса гапирмайман, чунки бу ерда эронлик журналистлар ҳам ўтирибди»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эрон билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

Фото: UFA

«Эронга қарши ўйин ҳақида ортиқча гапириб ўтириш шартмас. Айтилганидек, улар билан кўп ўйнадик ва бир-биримизни жуда яхши биламиз. Ўз майдонимизда керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси биз ўйлагандек бўлишига ишонаман.

Рақибнинг заиф томонлари? Бу ҳақда ҳозир гапира олмайман. Чунки бу ерда эронлик журналистлар ҳам ўтирибди. Режамиз бор ва унга амал қилиб, натижага эришмоқчимиз.

Таркиблар? Эронда топ-5 лигада легионерлар камайди, лекин БААдаги 3 футболчиси бир клубда ўйнамоқда ва улар бир-бирларини жуда яхши тушунади. Улар БААда ўйнаётганида футбол мақсади йўқ, албатта. Умуман олганда эса нафақат Эрон, Осиёнинг кўплаб жамоаларидан кучлимиз. 

Ўтган ўйинларда футболчиларнинг инидивидуал маҳорати қутқаргани ҳақидаги фикрларга қўшилмайман. Менинг КХДРга урган голим машғулотларда ишланган комбинация натижаси. Алиқулов ва Ўруновнинг Қирғизистонга урган голларида индивидуаллик билан бирга жамоавийлик ҳам бор. Бизда яхши жамоа шаклланган ва ички муҳит ҳам аъло даражада», — дея Машариповнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Мавзуга оид