Саҳройи Кабирда кучли ёғингарчилик — фотосуратлар
Марокаш Метеорология бош бошқармаси ходимининг маълум қилишича, 30-50 йилдан бери қисқа муддат ичида бунчалик кўп ёғин кузатилмаган.
Associated Press агентлиги Марокаш жануби-шарқидаги Саҳрои Кабир чўлида кузатилган кучли ёмғирдан кейинги суратларни эълон қилди.
Қайд этилишича, дунёнинг энг қурғоқчил жойларидан бирида кўп миқдорда ёмғир ёғган. Марокаш ҳукуматининг ҳисоб-китобларига кўра, сентябр ойида бир нечта туман, жумладан, Тата шаҳрига икки кунда ўртача бир йилда кузатиладиган ёмғир ёғган (ўртача йиллик кўрсаткич — 250 миллиметрдан кам).
Марокаш пойтахти Работдан 450 километр жанубда жойлашган Тагуните қишлоғида бир суткада 100 миллиметрдан ортиқ ёғин кузатилган. Мамлакат Метеорология бош бошқармаси ходими Хуссин Юабебнинг маълум қилишича, 30-50 йилдан бери қисқа муддат ичида бунчалик кўп ёмғир ёғмаган.
Агентлик суҳбатдошининг айтишича, ушбу циклон туфайли яқин ой ва йилларда минтақада об-ҳаво ўзгариши мумкин — ҳаводаги намлик ҳисобига буғланиш ортади, бу эса янги ёғингарчиликни келтириб чиқаради. Таъкидланишича, Марокаш ва Жазоирда сентябр ойи бошида 20 дан ортиқ киши ёғингарчилик қурбонига айланган.
Мавзуга оид
11:21 / 29.11.2024
Дам олиш кунлари айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин
14:00 / 28.10.2024
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кўтарилади
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
19:12 / 24.08.2024