Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
У тадбиркордан 40 минг доллар пора олиб, қочиб кетган.
Ўзбекистон прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқаро И.Х.нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказди.
Фуқаро ўз аризасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. томонидан “Б.Ҳ.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун пул маблағлари талаб қилганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
“Ушбу ариза асосида жорий йилнинг 7 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган (40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган)”, – дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Ш.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а“ банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, айбланувчига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13:37 / 18.05.2025