Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз бу ҳақида гаплашмадик». Зеленский иттифоқчилар билан ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилганини рад этди
Ғарб нашларининг ёзишича, Зеленский ҳозирги фронт чизиғида жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёр. Украина президенти буни «Ғарбнинг маълум мажбуриятлари» ҳисобига амалга ошириши мумкин.
Украина президенти Володимир Зеленский иттифоқчи давлатлар раҳбарлари билан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Франция президенти Эммануэл Макroн билан қўшма брифингда таъкидлади.
«Иттифоқчилар билан ҳар қандай ўт очишни тўхтатиш — бизнинг муҳокама мавзумиз эмас ва бу ҳақида гапирмадик. ОАВда бугун худдики мен ўт очишни тўхтатиш мақсадида гаплашиш учун келганим ҳақида маълумотлар тарқалди. Йўқ, йўқ, бу ҳақиқат эмас», — дейди Зеленский.
У ОАВдаги айнан қайси хабарлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган. Афтидан, Украина рпезиденти Италиянинг Corriere della Sera газетасида чоп этилган материал ҳақида гапирган. Унда айтилишича, Зеленский ҳозирги фронт чизиғида жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёр. Нашр версиясида кўра, Украина президенти буни «Ғарбнинг маълум мажбуриятлари» ҳисобига амалга ошириши мумкин. Талаблар орасида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини тезлаштириш ва АҚШ томонидан хавфсизлик кафолатининг тақдим этилиши ҳам бор.
Украина президентининг коммуникация бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Литвин Италия газетасида тарқатилган маълумотни «ҳақиқатга тўғри келмайди», деб атади. Унинг сўзларига кўра, Украина позицияси «Тинчлик форуми»да қўйилган масалаларга боғлиқ.
10 октябр куни Зеленский Лондон ва Парижга ташриф буюриб, Британия бош вазири Кир Стармер, НАТО бош котиби Марк Рютте ва Франция президенти Эммануэл Макroн билан учрашувлар ўтказди. Тадбирлар давомида у ўзининг «ғалаба режасини» тақдим этган.
The Times маълумотларига кўра, Зеленскийнинг режаси қуйидагича: Ғарб томонидан хавфсизлик кафолатлари тўғрисида сўров, НАТОга қўшилишдаги ўзаро мудофаа пакти, Украина иқтисодиётини қайта тиклашни халқаро молиялаштириш.
Зеленскийнинг «Ғалаба режаси»
Зеленскийнинг «ғалаба режаси» асосий бандларидан бири Украина учун НАТОга қўшилиш пайтида ўзаро мудофаа шартномасига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олади. Аммо Bloomberg суҳбатдошларидан бири таъкидлаганидек, ишончли икки томонлама хавфсизлик кафолатлари, айниқса Қўшма Штатлардан, аслида Украинанинг алянсга аъзо бўлишини англатади. Россия Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини имконсиз деб ҳисоблагани учун барча томонларни музокаралар столига қандай формула олиб келиши номаълум, дейди манба.
Расмий равишда Украина Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи»ни амалга оширишни талаб қилмоқда, бу 1991 йилги чегараларга қайтиш ва рус қўшинларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилишини ўз ичига олади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025