Жамият | 07:50 / 10.10.2024
10693
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Ғузор туманида Mercedes-Benz машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Labo ичидаги икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.

Фото: ЙҲХБ

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди. 

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ 7 октябр куни соат 14:20 ларда Қоратикан маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. 

Ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги Mercedes-Benz автомобили қаршисидан келаётган ҳайдовчи Қ.С. бошқарувидаги Labo билан тўқнашган.

Оқибатда Labo ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид