Сурхондарёда юк машинаси ҳайдовчиси уч кишини уриб юбориб қочиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди
Captiva ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси йўл четида тўхтаб машинага ёнилғи қуяётганда юк машинаси уларни уриб ўтиб кетган. Ҳодиса жойидан қочиб кетган ҳайдовчи Сирдарё вилоятида ушланган.
Сурхондарё вилоятида ҳайдовчи юк машинаси билан йўл четида турган уч кишини уриб юбориб қочиб кетди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 7 октябр куни Бойсун тумани ҳудудида содир бўлган.
Captiva ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчиси М-39 автомобил йўлининг Бойсун тумани ҳудудидан ўтган қисмида йўл четида тўхтаб машинага ёнилғи қуяётганда номаълум транспорт уларни уриб юбориб, қочиб кетган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Иккинчи йўловчи шифохонага ётқизилган.
Суриштирувлар давомида Captiva ҳайдовчиси ва йўловчиларини Isuzu юк машинаси уриб кетгани, ҳайдовчи ҳодиса ҳақида ҳеч кимга хабар бермай воқеа жойидан қочиб кетгани аниқланган.
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида гумондор юк машинаси билан Сирдарё вилояти ҳудудида ҳаракатланаётгани аниқланган. 56 ёшли ҳайдовчи тегишли тартибда ушланиб, Бойсун туман ИИБга олиб келинган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор процессуал тартибда қамоққа олинган.
Мавзуга оид
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024