Ўзбекистон | 12:00
1501
1 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси делегацияси Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган Халқаро парламент конференциясида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлиб турибди.

Конференция аввалида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрига ташриф буюрган барча делегация раҳбарларини қабул қилди.

Мазкур халқаро анжуманда иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари, Россия Федерацияси, Эрон, Беларус, Озарбойжон ҳамда Арманистон давлатларининг парламентлари раҳбарлари ташриф буюрган.

Мавзуга оид