Хитойда iPhone ишлаб чиқарувчи завод ходимлари ҳибсга олинди
Улар Foxconn Technology Group компанияси томонидан бошқариладиган ишлаб чиқариш мажмуасида фаолият юритиб келган.
Тайвандаги Apple қурилмалари ишлаб чиқариладиган корхонанинг тўрт нафар ходими маҳаллий ҳукумат томонидан қўлга олинди, деб хабар беради The Wall Street Journal.
Қайд этилишича, мутахассислар Тайваннинг Foxconn Technology Group компанияси томонидан бошқариладиган ишлаб чиқариш мажмуасида фаолият юритиб келган. Версиялардан бирига кўра, улар ишончни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ қонунбузарликда айбланмоқда, аммо айнан қандай айблов қўйилаётгани маълум эмас.
Тайваннинг Материк масалалари бўйича кенгаши Foxconn баёнотидан иқтибос келтириб, компания ўз ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатдан молиявий зарар кўрмаганини айтди. Чженчжоу iPhone қурилмаларини етказиб беришда муҳим занжир вазифасини бажаради. Идорадагилар ушбу айбловни «ғалати» деб атаб, ноқонуний ҳибсга олиш ишлари инвесторларнинг Хитойга бўлган ишончига жиддий путур етказиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, кенгаш Хитой ҳукуматини ушбу масалани зудлик билан шаффоф тарзда кўриб чиқишга чақирган.
Июн ойида кенгаш Тайван фуқароларининг Хитойга сафарлари хавфи даражасини кўтарган эди — мажбурий бўлмаган сафарлардан тийилиш тавсия қилинган. Пекин томонидан миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуннинг кучайтирилиши тайванликларнинг ноқонуний равишда қўлга олиниши ёки сўроқ қилинишига сабаб бўлмоқда. Идора ушбу чорани Хитой «Тайван мустақиллиги тарафдорларига» қарши янги нормалар жорий этгани сабаб қабул қилишга мажбур бўлган — уларга ўлим жазосигача бўлган чоралар таҳдид солмоқда. Straits Exchange Foundation фонди вакиллари Foxconn ва қўлга олинганларнинг оилалари билан учрашув ўтказиб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.
2023 йилда Хитой солиқ ва ер идоралари Foxconn асосчиси Терри Гоу Тайван президентлиги лавозими учун номзодини қўйишга уринганидан кейин компанияга нисбатан иш очиш ташаббуси билан чиққанди. Натижада Хитойдаги провинциялардан бирининг солиқ бошқармаси компанияга кичикроқ миқдорида жарима белгилаган. Хитойдаги хориж компаниялари ходимларнинг қўлга олинишидан ташвишда.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024