Қарздорлиги учун сув таъминотидан узилган истеъмолчилар сони айтилди
Республика бўйича 26,9 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган.
Ушбу ҳолатларнинг 13,3 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган.
2024 йилда сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 8 500 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда энг юқори кўрсаткичлар қуйидагича:
- Фарғона вилоятида – 1 500 та;
- Тошкент шаҳрида –1 400 та;
- Сирдарё вилоятида –1 400 та.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли жамият манфаатларига жами 75,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 139,3 минг нафар истеъмолчидан жами 421 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.
Киритилган ишлар бўйича судлар томонидан 68,5 мингта 224 миллиард сўмлик суд қарорлари қабул қилиниб, бугунги кунда МИБ билан ҳамкорликда ижро варақалари ижросини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
14:08 / 13.11.2024
Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
08:48 / 08.11.2024