Жаҳон | 23:37 / 13.10.2024
4036
2 дақиқада ўқилади

Тайван Хитой авиаташувчиси сабаб ўз қўшинларини жанговар шай ҳолатга келтирди

«Ляонин» авиаташувчиси АҚШ бош котиби Энтони Блинкен Хитойни Тайванга қарши «провакацион» чоралар кўрмаслик борасида огоҳлантирганидан кейин пайдо бўлди. 

Фото: Pixabay

Тайван ўз соҳиллари яқинида Хитойга тегишли «Ляонин» авиаташувчисини пайқаб қолганидан кейин қўшинларини «жанговар шай ҳолатга» келтирди.

Тайван Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, авиаташувчи Баши бўғози сувларига кирган ва у Тинч океанининг ғарбий қисми томон ҳаракатни давом эттириши мумкин». Армия «жанговар шай ҳолатда» турибди ва «зарурат туғилиши билан чора кўришга тайёр».

«Ляонин» авиаташувчиси АҚШ бош котиби Энтони Блинкен Хитойни Тайванга қарши «провакацион» чоралар кўрмаслик борасида огоҳлантирганидан кейин пайдо бўлди. 

10 октябр куни Тайван президенти Лай Лай Циндэ мамлакат Миллий байрамини нишонлаш вақтида сўзлаган нутқи давомида Тайбей Пекин «аннексиясига» қаршилик кўрсатишини, Тайван Хитойга «бўйсунмаслигини» таъкидлади. 

Шундан кейин Хитой Лайнинг «провокацияси» Тайван халқини «ҳалокатга» етаклаши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Сўнгги йилларда Хитой Тайван атрофида ўзининг ҳарбий фаолиятини фаоллаштирган ва у ерга мунтазам қирувчи самолётларни юбориб турмоқда. Хитой кемалари тез-тез Тайван сувларига кириб туради. Хитой Тайванни ўзига тегишли ҳудуд ва уни материк билан бирлаштириш керак деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, май охирларида Хитой Тайван яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказган эди. Икки кун давом этган манёврларда 111 та самолёт ва ўнлаб кемалар иштирок этган. Хитой ҳарбийларига кўра, машғулотларда ҳаво ва денгиз патруллари, муҳим нишонларга аниқ зарбалар ҳамда Тайванга тегишли ороллар ва ундан ташқаридаги операциялар билан биргаликда армия бўлинмаларининг жанговар қобилияти синовдан ўтказилган.  

Мавзуга оид