Ўзбекистон | 12:39 / 15.10.2024
2029
1 дақиқада ўқилади

Ноябрнинг 4-кунида Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Самарқандда ўтиши режа қилинаётган халқаро югуриш марафони муносабати билан қатновлар 1-4 ноябрь кунлари амалга оширилади. Поездлар Самарқанддан эрталабки 10:20 да, Тошкентдан тушдан кейин 14:10 да йўлга чиқиши кўзда тутилган.

Шу йил 2-3 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида “Samarkand Marathon 2024” халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши режа қилинган. Шу муносабат билан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ 1-4 ноябр кунлари “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, поезд ҳаракат жадвали қуйидагича бўлади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 10:20 — Тошкент 12:40

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 14:10 — Самарқанд 16:28

Маълумот учун, “Samarkand Marathon” югуриш мусобақалари хайрия мақсадларида ўтказиб келинади. Унда ҳар бир км югуриб ёки юриб ўтилган масофа учун маълум суммада пул белгиланган.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид