Ўзбекистон | 12:30 / 15.10.2024
1861
1 дақиқада ўқилади

Яккасарой туманидаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади

Ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Бобур ва Шота Руставели кўчасининг кесишмасидан Сеул кўчасигача тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланади, автотранспорт оқими эса қолган икки чизиққа йўналтирилади. Бу 16 октябрдан 15 ноябргача давом этади.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ маълум қилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш учун Яккасарой туманининг Бобур ва Шота Руставели кўчалари билан кесишмасидан Сеул кўчаси билан кесишмасигача 110 кВ юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқлари ўтказилиши режлаштирилган.

Шу сабабли 16 октябр кунидан 15 ноябргача Бобур кўчасининг ушбу қисмида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланади, автотранспорт оқими эса қолган икки чизиққа йўналтирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ноқулайликлар учун узр сўраб, юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид