Хитой дунёдаги биринчи 6 тоннали учувчисиз самолётни намойиш қилди
Самолёт синовдан муваффақиятли ўтган. Унинг техник хусусиятлари ҳам ошкор этилди.
Хитойнинг United Aircraft Group авиацион техника ишлаб чиқарувчи компанияси дунёдаги энг катта учувчисиз конвертоплан-самолётни намойиш этди.
Lanying R6000 номли моделнинг оғирлиги 6 тонна, у 2 тоннагача юк таший олади. Ушбу конвертоплан дунёдаги энг илғор авиация синфидаги учувчисиз учар аппарат ҳисобланади. Самолёт ҳам учувчисиз, ҳам бошқариладиган операцияларни қўллаб-қувватлайди ва халқаро узоқ парвозларни амалга ошира олади.
Хитойнинг Lanying R6000 самолёти ҳақида нималар маълум?
- Сиғими: 10 нафаргача йўловчи;
- Учиш масофаси: 4000 километргача;
- Максимал тезлиги: 550 км/соат;
- Парвоз баландлиги: 7620 метр.
Биринчи синов парвози 2024 йилнинг ёзида амалга оширилган. У тахминан 20 дақиқа давом этган, синов давомида аппаратнинг барча тизимлари яхши ишлаган. Ҳаво кемаси қанотларининг кенглиги 16,1 метр, баландлиги эса 4,6 метрни ташкил этади. Юк бўлинмасининг ҳажми 12 метр кубга етади. Бугунги кунда у Хитойда ишлаб чиқарилган энг йирик учувчисиз транспорт лайнери ҳисобланади.
Ушбу дрон самолёт вертикал кўтарилиб, қўниши, худди вертолётга ўхшаб ҳавода муаллақ туриши мумкин. United Aircraft Group компаниясига кўра, бу самолётни транспорт, логистика, ҳарбий ва бошқа соҳаларда қўллаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, Lanying R6000 мудофаа ва қидирув-қутқарув операцияларини бажариш учун мос келади.
Компания вакилларининг айтишича, Lanying R6000 устида 10 йилдан ортиқ ишланган. Учоқнинг барча афзалликларига қарамай, уни ишлаб чиқариш анча мураккаб иш.
Учувчисиз аппаратни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида корпорация 200 дан ортиқ корхонани бирлаштирди. Улар жараённинг бутун занжирини қамраб олади: тадқиқот ва ишланмалар, техник хизмат кўрсатиш, фойдаланиш, кадрларни тайёрлаш, логистика ва бошқа йўналишлар.
Lanying R6000 ишлаб чиқарилиши Ҳефеи шаҳар округида жойлашган Уҳу авиация саноат паркида йўлга қўйилиши режалаштирилган, муддати ҳозирча эълон қилинмаган.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
23:34 / 19.11.2024