Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Замин» фонди Қорақалпоғистондаги 180 та мактабни сув тозалаш ускуналари билан жиҳозлади
Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мактабларда ЮНИСEФ экспертлари томонидан сувни тежаш, санитария ва гигиена бўйича тренинглар ўтказилмоқда.
«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактаби ва 4-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюриб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, уларнинг ютуқлари ҳақида маълумот олди, шунингдек, таълим муассасаларида ўрнатилган замонавий сув тозалаш тизимларини кўздан кечирди.
Фонд кўмагида Қорақалпоғистон Республикасидаги 180 та мактаб тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиши учун сув тозалаш ускуналари билан жиҳозланди.
Лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мактабларда ЮНИСEФ экспертлари томонидан сувни тежаш, санитария ва гигиена бўйича тренинглар ўтказилмоқда.
«Тоза ичимлик суви» лойиҳасини амалга ошириш доирасида келгусида Қорақалпоғистоннинг яна 52 та мактабида сув тозалаш тизими ўрнатилади, бу эса болаларнинг таълим олиш шароитлари ва саломатлигини яхшилаш имконини беради.




Мавзуга оид
16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор
22:31 / 28.02.2025
Зироат Мирзиёева International inclusive hub фаолияти билан танишди
15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди
22:01 / 25.01.2025