Фан-техника | 19:00 / 17.10.2024
30388
5 дақиқада ўқилади
Реклама

BYD YUAN UP электромобилининг расмий нархи эълон қилинди

Фото: BYD

Шу йилнинг 16 октябр куни Тошкент шаҳрида янги BYD YUAN UP электромобилининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. CАЕх марказида ташкил этилган бу тантанали маросим қатнашчиларга замонавий технологиялар ва электромобилнинг техник хусусиятлари билан бевосита яқиндан танишиш имконини берди. Тадбирда намойиш этилган ушбу янги модел мамлакатимизда энг кўп сотилувчи электромобиллардан бири бўлиши кутилмоқда.

Тадбир тафсилотлари

Ҳақиқий технологик шоуга айланган YUAN UP тақдимотида янги автомобилнинг нафақат техник хусусиятлари, балки унинг шаҳар ҳаётидаги қулайликлари ва хавфсизлик имкониятлари ҳам намойиш этилди. Ҳар бир иштирокчи машинани яқиндан кўриб, унинг замонавий ечимлари ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот олди.

BYD YUAN UP хусусиятлари

BYD YUAN UP – оилавий фойдаланиш учун қулай электр SUV бўлиб, ихчамлик ва кенгликнинг идеал мувозанатини ўзида мужассам этган. Ташқи жиҳатдан ихчам бўлса-да, ички макон жуда кенг бўлиб, оилавий саёҳатлар учун жуда мосдир. Унинг ихчам ҳажми ва кичик бурилиш радиуси шаҳар шароитида бошқарувни осонлаштириб, тор кўчаларда ва тўхташ жойларида ҳаракатланишни енгиллаштиради. Бу электромобил ўз сегментида илғор технологиялари ва кўп функциялилиги билан ажралиб туради.

Автомобилнинг ташқи кўриниши “Dragon Face” услубида яратилган бўлиб, унинг нафис дизайни нафақат жозибадор кўриниш беради, балки аэродинамик самарадорликни ҳам оширади. Салон ичи эко чармдан тикилган ўриндиқлар, 12.8 дюймли адаптив айланувчи экран, ақлли овозли бошқарув, ўзбек ва рус тилларидаги интерфейс каби замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ҳайдовчи ва йўловчиларга максимал қулайлик яратади. Олдинги ўриндиқлар электрон контроллерлар ёрдамида созланади ва иситиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, ҳар қандай об-ҳавода қулайликни таъминлайди.

4G булут хизмати автомобилни узоқдан бошқариш имкониятини беради. Смарт NFC карточкали калит эса машинага осон ва хавфсиз киришни таъминлаб, ақлли уланиш имкониятларини янада такомиллаштиради. Мобил илова ёрдамида машинани масофадан бошқариш, масалан, эшикларни қулфлаш ёки кондиционерни ёқиш каби вазифаларини бажариш мумкин. Бу ҳайдовчиларга қўшимча қулайлик яратади.

Автомобил 360 даражали камера тизими ва 3D панорамали кўриниш функцияси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, автомобилда ўрнатилган парковка датчиклари ҳар қандай тўсиқларни олдиндан сезиб, ҳайдовчини огоҳлантиради, бу эса машинани тўхташ жойига қўйишни анча осон ва хавфсиз қилади.

BYD YUAN UP юқори мустаҳкамликдаги материаллар ва олтита хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган. Унда хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган. BYD’нинг илғор “э-платформа 3.0” ва CTB (Cell to Body) аккумулятор технологияси асосида яратилган ушбу модел хавфсизлик ва самарадорликни ошириш билан бирга кенг ички салон ва тўлиқ зарядда 401 км (CLTC) масофагача юриш имкониятини тақдим этади. Илғор иссиқлик насос тизими -30℃ дан +60℃ гача жуда самарали ишлайди, бу эса совуқ об-ҳаво шароитларида ҳам ҳеч қандай муаммосиз ҳаракатланишни таъминлайди. Бундан ташқари, YUAN UP турли хил шароитларга бошқарувни мослаштириш учун тўртта ҳайдаш режимига эга: Ecо, Sport, Normal, Snow.

Шунингдек, олтита парковка сенсорлари, ақлли тормоз тизими, круиз назорати ва тоғдан тушиш назорати каби функциялар ҳайдашни осон ва ёқимли қилади. Ушбу электромобил VTOL технологияси билан ҳам жиҳозланган бўлиб, уни очиқ ҳаводаги дам олиш ва саёҳатларда мобил қувват манбаига айлантириш имконини беради. Узоқ жойларда ҳам электр жиҳозларини қулай тарзда қувватлашингиз мумкин, шу боис BYD YUAN UP сизнинг ҳар доим алоқада ва тўлиқ қувватда бўлишингизга ёрдам беради.

YUAN UP нархи

YUAN UP ҳозирда BYD’нинг Ўзбекистондаги барча расмий дилерларида сотувга чиқарилди. Автомобил учун 6 йил ёки 150 000 км кафолат, батарея ва электр тизимлари учун 8 йил ёки 150 000 км кафолат таклиф этилади. Шунингдек, харидорлар 1 йил давомида ҳар ой 2 GB интернет трафигидан бепул фойдаланиш ва 7 кВт қувватловчи қути, VtoL қувватлаш қурилмасига эга бўлишади. YUAN UP моделини харид қилган ҳар бир мижозга юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш кафолатланади.

YUAN UP тўрт хил рангда мавжуд: яшил, қора, оқ ва кулранг. Бу модел Ўзбекистонда фақат премиум “401КМ FLAGSHIP” комплектациясида сотувга чиқарилди.

Унинг нархи - 266 700 000 сўм

YUAN UP ва BYD’нинг шаҳар электромобиллари қаторидаги бошқа моделлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун расмий веб-сайтимизга ташриф буюринг ёки ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг.

Маълумотлар учун:

Расмий ишонч телефони: 1811

Веб-сайт: https://bydauto.uz

Instagram: @bydauto.uz

Facebook: @bydauto.uz

Telegram: t.me/bydautouz

Реклама

Мавзуга оид