Ўзбекистон | 11:00 / 17.10.2024
2497
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Минбарларсиз тарғибот учрашуви

"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Хоразмдаги сайловчилар билан учрашувни анъанавий минбарларсиз, ноодатий форматда ўтказди.

Фото: "Адолат" СДП

Учрашувлар давомида хоразмлик ёшлар, аёл-қизлар ва нуронийлар билан самимий суҳбатлар олиб борилди. Маҳмудова сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини диққат билан тинглаб, улар билан ўзаро фикр алмашди. Бу, партия дастурини тушунтиришдан ташқари, аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини англаш имконини берди.

Робахон Маҳмудова, шунингдек, тарихий шаҳарнинг кўчаларида маҳаллий аҳоли билан бирга сайр қилди. У шаҳарнинг бой мероси, маданияти ва анъаналари билан танишиб, ҳунармандлар ва тадбиркорлар билан учрашди.

Ушбу ноодатий тарғибот учрашуви сайловчилар томонидан ижобий қабул қилинди.

Учрашув якунида Маҳмудова: "Бугунги мулоқотларимиз биз учун жуда муҳим. Сизларнинг фикр ва таклифларингиз партиямизнинг келгуси фаолиятига ижобий таъсир этади. Биз биргаликда адолатли ва фаровон жамият қуришга интиламиз", — дея таъкидлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид