Ўзбекистон | 12:45 / 17.10.2024
12371
1 дақиқада ўқилади

ЎзЛиДеП электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича ўрнатилган ижтимоий нормаларни қайта кўриб чиқиш тарафдори эканлигини маълум қилди

ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Наманганда сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича белгиланган ижтимоий нормалар миқдорини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Фото: ЎзЛиДеП

Давлатобод туманидаги “Кўк сарой” корхонасида ўтган тарғибот тадбирида партия етакчиси келгуси беш йилликдаги муҳим вазифалари ҳақида ҳам маълумот берди.

“ЎзЛиДеП электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича белгиланган ижтимоий нормалар миқдорларини мавсумийлик, хонадон аъзоларининг ижтимоий ҳимоя реестрига киритилганлиги ва оилалар сонидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш, энергия таъминоти соҳасидаги молиявий ҳисоботларда шаффофлик ва очиқликни таъминлашни ўзининг муҳим вазифаси, деб билади.

Бундан ташқари, ногиронликни белгилаш жараёнларини соддалаштириш, сарсонгарчиликка йўл қўйилмаслик, тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари бемор тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимдан олиши ва электрон расмийлаштириши керак, деб ҳисоблаймиз”, — деди у.

Актам Хаитов ногиронликни белгилаш жараёнларини соддалаштириш, тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари беморлар ҳақидаги маълумотларни электрон тизимдан олишини таъминлаш кераклигини ҳам таъкидлади.

Мавзуга оид