АҚШ Ўзбекистонда тиббий тасвирлар миллий архивини яратиши мумкин
Шу йилнинг 14-16 октябр кунлари АҚШ соғлиқни сақлаш ва IT компаниялари раҳбарларидан иборат бизнес миссияси Ўзбекистонда бўлди.
Ташриф доирасида қатор учрашувлар, жумладан, Ўзбекистон ҳукумати ва АҚШнинг йирик IT компаниялари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Иштирокчилар рақамли иқтисодиёт ва технологиялар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Асосий эътибор Ўзбекистон иқтисодиётини рақамли трансформациялаш, замонавий электрон тўлов тизимлари, жумладан Apple Pay ва Google Pay тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, ишбилармонлик муҳитини ва мамлакатнинг туристик жозибадорлиги яхшилаш ҳамда даромадлилик даражасини ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларига қаратилди.
Янги рақамли ечимлар ва хизматлар яратиш учун инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Республикада стартаплар ривожланишига кўмаклашиш, Америка ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида яқинроқ мулоқотни таъминлаш учун платформа яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузурида доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш таклифини қўллаб-қувватладилар. Ушбу платформанинг асосий мақсади эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий қадамларни ишлаб чиқиш, шунингдек, IT соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари суришдан иборат бўлади.
АҚШ бизнес миссияси аъзолари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган давра суҳбатида ҳам иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистонда тиббий технологиялар соҳасида ҳамкорликнинг янги имкониятлари, тадқиқот ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Соғлиқни сақлаш тизимига инновацион технологияларни жорий этиш, замонавий тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, эндокринологик касалликлар, жумладан, қандли диабет касалликларини эрта аниқлаш ва комплекс даволаш соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилиб, аёллар ва болаларни қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди.
АҚШ компаниялари республикада кардиологик ахборот тизимини ўрнатиш масаласини биргаликда ўрганиш, шунингдек, тиббий ҳужжатларни архивлаш асосида тиббий тасвирлар миллий архивини яратишга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
21:34 / 27.11.2024
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
16:56 / 27.11.2024
ССВ: Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради
09:19 / 27.11.2024