Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
Нидерландия Киевга артиллерия ўқлари учун 271 миллион евродан ортиқ маблағ ажратади. Чехиянинг ўқ-дориларни харид қилиш ташаббуси 2025 йилда давом этади.
Чехия, Дания ва Нидерландия ҳукумат раҳбарлари 2025 йилда Прага томонидан бошланган Украинани ўқ-дорилар билан таъминлаш ташаббусини давом эттиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда 17 октябр, пайшанба куни Чехия бош вазири Петр Фиала X ижтимоий тармоғида эълон қилган баёнотда айтилди. Ҳужжатда унинг даниялик ҳамкасби Метте Фредериксен ва Нидерландия вазирлар маҳкамаси раҳбари Дик Схофнинг имзолари ҳам бор.
«Биз бошқа давлатларни ҳам шундай қилишга чақирамиз, бу бутун Европа хавфсизлиги манфаатларига мос келади», деб таъкидлади Фиала.
Германия, Канада ва Португалия каби жами 18 мамлакат июн ойигача Украина учун 500 минг ўқ-дори, хусусан, артиллерия ва танкларга йирик калибрли снарядлар сотиб олиш имконини берувчи 1,8 миллиард доллар (1,66 миллиард евро) тўплаган, деб эслатади AFP.
Шошилинч етказиб бериш «Украина олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларимизни тасдиқлаш учун» зарур эди, дея тушунтирди ҳукумат раҳбарлари. Ташаббус, Европа Иттифоқи март ойи охиригача Украинага миллион снаряд етказиб бериш ҳақидаги ваъдасини бажармагани сабабли ўқ-дорилар тақчиллигини қисман тўлдиради, дея аниқлик киритади агентлик.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025