Ўзбекистонда гибрид автомобиллар импорти ошди
Бензин ва электрда (гибрид) ҳаракатланувчи енгил автомобиллар импорти жорий йилда 11 минг 425 дона импорт қилинган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида бензинда ҳаракатланадиган автомобиллар импорти 28 фоизга камайган.
Божхона қўмитасига кўра, енгил автомобиллар 2023 йилда 55 минг 550 дона, импорт қилинган бўлса, жорий йилда 54 минг 287 дона мамлакатга олиб кирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига кўра, 1263 тага кам.
Бензинда ҳаракатланувчи енгил автомобиллар жорий йилда 26 минг 246 дона импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 10 минг 252 тага кам.
Бензин ва электрда (гибрид) ҳаракатланувчи енгил автомобиллар импорти жорий йилда 11 минг 425 дона импорт қилинган бўлса, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49 фоизга (3 минг 775 та) ортган.
Электрда ҳаракатланувчи енгил автомобиллар импорти ҳам ортган. Жорий йилда 16 минг 209 дона электромобиль импорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилгидан 48 фоизга (5 минг 292 та) кўп.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
07:31 / 12.11.2024