Ўзбекистон | 07:40 / 18.10.2024
3058
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди

Денов туманида содир бўлган ҳодиса оқибатида тумандаги 3 950 та хонадон ва 20 та йирик истеъмолчи вақтинча газсиз қолди.

Бугун, 18 октябр куни тунги соат 01:30 лар атрофида Сурхондарё вилояти Денов тумани Оловуддин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи катта босимли газ қувурига автомобил келиб урилган.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, бунинг натижасида газ таъминотида узилиш юз берди.

Ҳодиса оқибатида тумандаги 3 950 та хонадон ва 20 та йирик истеъмолчи вақтинча газсиз қолди.

Газ таъминоти филиали юзага келган ноқулайликлар учун барча табиий газ истеъмолчиларидан узр сўраган ҳамда яқин вақтлар ичида таъминотни тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилаётганлигини маълум қилган.

Мавзуга оид