Ўзбекистон | 20:56 / 20.10.2024
8647
1 дақиқада ўқилади

9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди

Аниқланган ҳолатлар бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилган.

Фото: АОКА

2024 йилнинг январ-сентябр ойларида фуқароларга берилиши керак бўлган 5 миллиарддан ошиқ пуллар талон-торож қилинган.

2024 йил 18 октябр куни АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, бундай ҳолатлар юзасидан жами 63 та жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари буйича 1 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

61 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 8 573 нафар шахснинг  бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Бундан ташқари, 366 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланган.

Мавзуга оид