Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
Мазкур янгилик кўплаб фойдаланувчилар ғазабига сабаб бўлди, чунки улар ижтимоий тармоққа ишониб, видеоларини телефон хотирасидан ўчириб ташлаган.
Instagram ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг архивлардаги эски видеоларини скриншотларга алмаштириб қўймоқда. Мазкур янгилик кўплаб фойдаланувчилар ғазабига сабаб бўлди, чунки улар ижтимоий тармоққа ишониб, видеоларини телефон хотирасидан ўчириб ташлаган.
Тармоқ фойдаланувчилари Instagram тарихи (stories) архивларида ғалати ҳолатни пайқай бошлаган. Кўпчиликнинг таъкидлашича, эски видеолар автоматик равишда ўзгармас тасвирга айланиб қолган. Бундай ҳолат 2017 йилгача жойлаштирилган видеоларга тааллуқли, айримларда эса 2022 йилги видеоларда ҳам шу каби муаммо кузатилган — улар тўлиқ видео ўрнига фақат биринчи кадрни кўрмоқда холос.
Фойдаланувчилар эндиликда ўз stories’лари архиви видеоархив эмас, худди скриншотлар жамланмасига ўхшаб қолганидан норози. Бу эса ҳаётидаги муҳим воқеаларни архивда сақлаганларнинг жаҳлини чиқармоқда.
«2017-2018 йилги барча видеолар қандайдир скриншотларга айланиб қолди», «Мени 2019 йилдан бошлаб жойлаган видеоларим юкланмаяпти, ахир у ерда шунча хотираларим сақланган эди», «Instagramʼни кўрарга кўзим йўқ. Шунча хотираларимни сақлаб келардим, энди эса ундан маъни йўқ», — деб ёзмоқда платформа фойдаланувчилари.
Instagram ҳозирга қадар мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот бермади. Бу эса фойдаланувчилар ўртасидаги хавотирни янада оширмоқда.
Мавзуга оид
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024
Instagram ота-оналарнинг ўсмир фарзандлари аккаунтлари устидан назоратини кучайтиради
15:26 / 11.08.2024