Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги бир нечта хонадонда ёнғин содир бўлди
ФВБ хабарида нечта хонадонга ўт кетгани айтилмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда учта хонадон ўт ичида қолгани айтилди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида бир нечта хонадонда ёнғир содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 2024 йил 20 октябр куни соат 16:54 да ФВБга Тошкент Шайхонтоҳур тумани “Гулбозор” МФЙ Билдириш тор кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:03 да воқеа жойига етиб бориб, соат 17:33 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 17:40 да ўчирилган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.