Исроилнинг суиқасдидан омон қолган Холид Машъал. Ҳамаснинг янги лидери ким?
Ҳамаснинг янги лидери бўлиши айтилаётган Холид Машъал ҳақида нималар маълум? Унинг ташкилот аскарлари орасидаги обрўси қай даражада? Бу ҳақда “Геосиёсат” ҳафталигида сиёсий таҳлилчи Бектош Бердиев сўз юритди.
Холид Машъал – Яқин Шарқдаги машҳур шахслардан бири. 1996–2017 йилларда Ҳамас сиёсий бюросини бошқарган. Унга нисбатан бир неча бор суиқасдлар уюштирилган.
68 ёшли Машъал Ғарбий соҳилда ўсган ва отаси билан Кувайтга кўчиб кетган. Ўзининг олий насабдан чиққанини кўп бор таъкидлайди. 1999 йилда исроилликлар унинг қулоғига заҳар қуйиб, ўлдирмоқчи бўлишади, лекин Машъал бундан омон қолади. Суиқасд Иорданияда рўй берган, ўшанда Иорданиянинг талаби билан Исроил унинг қулоғига томизилган заҳарга қарши дорини беришга мажбур бўлган. Қўлга тушган агентлар учун Исроил ўзининг қамоқхоналаридан ҲАМАСнинг энг кўзга кўринган 20 нафар етакчисини озод қилишга мажбур бўлган, улар орасида Ёсир Арофат ҳам бор эди, дейди Бектош Бердиев.
Унинг қўшимча қилишича, Машъал ўз вақтида Туркияга катта делегацияни бошлаб боргани, Россияда ташқи ишлар вазири Лавров билан учрашгани сиёсий обрўсини оширган. Холид Машъал – Ҳамаснинг террористик ташкилотдан норасмий ташкилот сифатида тан олиниши учун ҳаракат қилган шахс, дейди у.
Таҳлилчининг изоҳлашича, Холид Машъал сиёсий эркинликни хоҳлагани, аммо Ҳамаснинг лидерлари доим қистовлар остида яшагани учун, қолаверса, АҚШ ва Исроилнинг босими остида у Иорданиядан чиқариб юборилган
Исмоил Ҳания турли давлатларга кўчиб юриб, ташкилотни бошқарар эди. Кўчиб юриш орқали Ҳания суиқасдлардан ҳимояланарди. Холид Машъал эса ташкилотни Қатардан туриб бошқаради. Қатардан туриб ташкилотни бошқариш ва буйруқ бериш осон, аммо унинг ижросини таъминлаш қийин масала, албатта. Ғазодаги аскарлар бу буйруқларга итоат қилишадими деган саволлар ҳам бор. Аммо Холид Машъал музокарачи сиёсатчи сифатида тан олинади ва Америка ёки Исроил унга музокара қилиш учун имкон яратади деган тахминлар ҳам бор, дейди у.
Бердиевнинг қўшимча қилишича, қатор етакчиларидан айрилган Ҳамаснинг ҳолати анча ёмон. Ташкилот ичида бўлинишлар кучайиши мумкинлиги айтилади.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
22:56 / 15.11.2024