Ўзбекистон | 10:10 / 21.10.2024
4972
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олтита халқаро шартномага қўшилди

“Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. 

Ўзбекистон қуйидаги баённома, конвенция ва битимларга қўшилди:

  • Умумжаҳон почта иттифоқининг умумий регламентига иккинчи қўшимча баённомага (Аддис-Абеба, 2018 йил 7 сентябрь);
  • Умумжаҳон почта иттифоқининг умумий регламентига учинчи қўшимча баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август);
  • Умумжаҳон почта конвенциясига (Абиджан, 2021 йил 26 август);
  • Умумжаҳон почта конвенциясига якуний баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август);
  • Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги битимга (Абиджан, 2021 йил 26 август);
  • Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги битимга якуний баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август).

Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин уларнинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Мавзуга оид