Жаҳон | 10:00 / 22.10.2024
1906
1 дақиқада ўқилади

Исроил Ливанни ўққа тутиши оқибатида бир оиланинг олти аъзоси ҳалок бўлди

Ҳужум нишони Баалбек шаҳридаги уй бўлди, барча қурбонлар аёллар ва болалар эди.

Фото: Anadolu Agency

Исроил армияси Ливан шарқидаги Баалбек шаҳридаги турар жой биносига ҳужум қилди: бир оиланинг олти аъзоси – аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Ливан расмий ахборот агентлиги NNA маълумотларига кўра, Али Абду Усмон оиласининг аҳоли зич жойлашган Неби Энам маҳалласидаги уйига эрта тонгда УУА ҳужум қилган.

Отишма натижасида яқин атрофдаги уйлар вайрон бўлган, маҳалланинг саккиз нафар фуқароси жароҳатланган.

Шунингдек, кечқурун Исроил армияси Баалбекдаги Ал-Васат савдо ҳудудидаги бинони нишонга олиб, бинолар, дўконлар ва идораларга катта зарар етказгани хабар қилинган.

Исроил ҳаво кучлари Баалбекдаги Хазин қишлоғига ҳам зарбалар берди;

Мавзуга оид