Жаҳон | 11:10 / 22.10.2024
2297
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда 2023 йилда рекорд миқдорда кокаин ишлаб чиқарилди

Потенциал кокаин ишлаб чиқариш ҳажми 53 фоизга ошди.

Фото: Anadolu Agency

Колумбиядаги кока плантациялари майдони 2023 йилда 10 фоизга ошиб, 253 минг гектарга етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси йиллик ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишича, бу рекорд кўрсаткич бўлган.

Ҳисоботга кўра, потенциал кокаин ишлаб чиқариш ҳажми 53 фоизга ошган.

БМТ экспертлари кокаин ишлаб чиқариш потенциал миқдорини 2664 тоннага баҳоламоқда.

«Бугунги кунда бир гектар кокада икки йил олдингига қараганда икки баравар кўп кокаин ишлаб чиқарилмоқда», деди БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси минтақавий директори Кендис Уэлс Боготага ташрифи чоғида.

Мавзуга оид