Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ўз қўшинларини Россияга юборгани ҳақидаги хабарларни рад қилди
КХДР расмийси бу ҳақдаги хабарларни «асоссиз миш-мишлар» деб атади.
КХДР вакили БМТ йиғилишида ўз қўшинларини Россия томонида жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун юборгани ҳақидаги баёнотларни «асоссиз миш-мишлар» деб атади. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
«Россия билан ҳарбий ҳамкорлик деб аталаётган мавзуга келсак, менинг делегациям КХДР обрўсига путур етказишга ва икки суверен давлат ўртасидаги қонуний, дўстона ва шериклик муносабатларига зарар етказишга қаратилган бундай асоссиз стереотипик миш-мишларга изоҳ беришни зарур деб билмайди», деди КХДР вакили БМТ Бош ассамблеясининг қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик бўйича қўмитаси йиғилишида.
Бу КХДР расмийсининг ушбу мавзу бўйича биринчи оммавий изоҳидир. Бу баёнот Жанубий Корея разведкасининг 1,5 минг шимолий кореялик аскар Узоқ Шарқдаги Россия полигонларида экани ҳақидаги хабарлари фонида янгради. Жанубий Корея департаменти келажакда ҳарбийлар Украинадаги можаро зонасига юборилиши мумкинлигини тахмин қилган.
18 октябр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл КХДР қўшинларининг ҳаракатини муҳокама қилиш учун фавқулодда хавфсизлик йиғилиши ўтказди. 21 октябр куни Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Сеулдаги элчиси Георгий Зиновйевни чақиртирди. Учрашув чоғида Зиновйев Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳамкорлик халқаро ҳуқуқ доирасида амалга оширилиши ва Сеулга қарши қаратилмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025