Намангандаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбарлари иштирокида ЙТҲ содир бўлган маҳаллада муҳокама йиғилиши ўтказилган. Бироқ вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматидан ҳодиса ҳақида маълумот олишнинг иложи бўлмади.
Наманган вилояти Поп туманида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Поп тумани ИИБ раҳбарлари томонидан тумандаги Наврўз маҳалласида содир этилган ЙТҲ маҳалла масъуллари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган.
Муҳокама йиғилишида Наврўз маҳалласида юзага келган аянчли ЙТҲ икки инсоннинг ўлимига сабаб бўлгани тўғрисида маълумотлар берилган.
Ушбу ҳодисага етаклаган омиллар муҳокама қилиниб, барчани ҳушёрликка чақириш учун оғир оқибатли автоҳалокатлар тўғрисида тайёрланган махсус филм йиғилганларга намойиш этилган.
Ушбу ЙТҲ ҳақида маълумот олиш учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматига қилган мурожаатимиз жавобсиз қолди.
Маълумот учун, 2024 йил 5 октябр кунидан бошлаб ИИВ ЙҲХББ томонидан республика ҳудуди бўйлаб "Барча йўл-транспорт ҳодисалари, айниқса пиёдалар билан боғлиқ аварияларнинг олдини олиш профилактикаси" ойлиги ўтказилмоқда.
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ЙҲХБ ходимларининг ойлик доирасида жонбозлик билан ишлаётгани тинимсиз айтилаётган ва кўрсатилаётган бўлса-да, бироқ 5 октябрдан буён ЙТҲ ёки қоидабузарликлар камайгани сезилмаяпти ва одамларнинг қурбон бўлиши давом этяпти.
Масалан:
5 октябр. Самарқанд вилоятида Damas машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб чиққан аёлни уриб юборган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл шифохонада вафот этган.
7 октябр. Олмалиқда Nexia машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 50 ёшли фуқарони уриб юборган. Оқибатда пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.
7 октябр. Қашқадарё вилоятида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Mercedes-Benz машинаси ўз йўлидан келаётган Labo билан тўқнашган. Оқибатда, Labo ичида бўлган икки киши ҳалок бўлган.
10 октябр. Самарқанд шаҳрида Range Rover ўзи билан бир йўналишда кетаётган Lacetti’нинг орқа томонидан, сўнг йўл четида тўхтаб турган Damas’га келиб урилган. Оқибатда, Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
10 октябр. Тошкентда Spark ва Matiz машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда, Спарк ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна уч киши шифохонага ётқизилган.
11 октябр. Toyota Prado машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан қатнов қисмига югуриб чиққан пиёдани уриб юборган. Оқибатда, 27 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
13 октябр. Андижон вилоятида Spark ҳайдовчиси чарчоқ ҳолатида ухлаб қолган ва йўлнинг қарама-қарши томонида ўз йўлидан келаётган Damas'га урилган. Оқибатда, ёнғин содир бўлиб, ҳар икки машина бутунлай ёниб кетган. Дастлаб мазкур ҳодисада икки киши ҳалок бўлгани айтилганди. Кейинчалик ҳодисада тўрт киши ўлгани маълум бўлди.
14 октябр. Қашқадарё вилоятида Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган Gentra билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Nexia иккига бўлиниб кетгани ва унинг орқа қисми бутунлай парчаланиб кетганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, Қорқалпоғистондаги ЙТҲда Lacetti уриб юборган велосипед бошқариб кетаётган шахс ҳалок бўлгани, Фарғонада Damas уриб юборган скутер ҳайдовчиси вафот этгани, Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетгани, оқибатда у вафот этгани ҳақида хабарлар берилди.
P.S. Юқоридаги ҳолатлар, улар ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганидан сўнг масъул ташкилотлар томонидан маълумот берилганлари холос.
Мавзуга оид
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
21:36 / 03.11.2024
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага машина олиб миниб ЙТҲ содир этди
09:53 / 03.11.2024