Жаҳон | 09:01 / 22.10.2024
3193
1 дақиқада ўқилади
Пентагон раҳбари Украинага етиб келди
Ллойд Остин мудофаа вазири сифатида Украинага тўртинчи бор ташриф буюраётганини таъкидлади, бу эса Қўшма Штатлар халқаро ҳамжамият билан бирга ушбу мамлакатни қўллаб-қувватлашда давом этаётганидан далолат беради.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин душанба куни Киевга келди. Бу ҳақда вазир Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
У Пентагон раҳбари сифатида Украинага тўртинчи бор келаётганини таъкидлади.
«Мен мудофаа вазири сифатида тўртинчи марта Украинага қайтдим, бу эса Қўшма Штатлар халқаро ҳамжамият билан биргаликда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этаётганини кўрсатмоқда», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Остин Киевда Украина президенти Володимир Зеленский ва мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашиши кутилганди.