Жаҳон | 20:41 / 23.10.2024
2030
1 дақиқада ўқилади

Telegram мессенжерида оммавий узилиш юз берди

Ўзбекистонлик ва россиялик фойдаланувчилар Telegram ишидаги муаммолардан шикоят қилишди.

Фото: РБК

Telegram мессенжери ишида оммавий узилиш юз берди. Буни Downdetector хизмати маълумотлари тасдиқламоқда.

Маълум қилинишича, мингдан ортиқ фойдаланувчи мессенжер билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берган. Мурожаатлар асосан Россия ва Ўзбекистондан келиб тушган.

Муаммолар ҳақида Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари, Москва, Ленинград, Нижний Новгород областлари, шунингдек, Доғистон Республикаси каби ҳудуд аҳолиси хабар берган.

Фойдаланувчиларнинг 46 фоизи мобил иловадаги муаммолардан, 22 фоизи билдиришномалардаги муаммолардан шикоят қилган. Шунингдек, веб-сайт ва шахсий кабинетнинг ишлаши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, умумий носозлик ҳақида шикоятлар бўлган.

Мавзуга оид