Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:00 / 23.10.2024
1677
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Бир томонлама авиачипта нархи 4 млн сўмдан бошланади.
Фото: studyinchinas.com
Тошкент шаҳридан Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда.
Uzbekistan Airways хабар беришича, қатновлар 17 ноябрдан бошлаб амалга оширилади.
Парвозлар якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 12:40; Ханчжоуга етиб бориш соат 22:00;
- Ханчжоудан жўнаб кетиш соат 23:30; Тошкентга етиб бориш кейинги кун соат 04:10.
Бир томонлама авиачипта нархи 4 046 000 сўмдан, Тошкент−Ханчжоу−Тошкент йўналиши бўйича эса 7 003 000 сўмдан бошланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш