Ўзбекистон | 22:45 / 24.10.2024
4528
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди

2024 йилнинг ўтган тўққиз ойида Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ Тожикистондан келган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-cентябр ойларида Ўзбекистонга 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.

Ўзбекистонга саёҳатга келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

·      Тожикистон – 1,6 млн нафар;

·      Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;

·      Қозоғистон – 1,1 млн нафар;

·      Россия – 609,7 минг нафар;

·      Туркманистон – 120,4 минг нафар;

·      Туркия – 84,3 минг нафар;

·      Хитой – 50,4 минг нафар;

·      Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;

·      Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;

·      Италия – 30,3 минг нафар;

·      бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.

Мавзуга оид