Жаҳон | 11:20 / 24.10.2024
1181
2 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазо шимолий ва марказий туманларига ҳужумида камида 8 киши ҳалок бўлди

2024 йил 5 октябрдан бери Ғазонинг шимолий қисми, асосан «Жебалия» қочқинлар лагери Исроил томонидан оммавий ҳужумлар ва қамал остида.

Фото: Anadolu Agency

Исроилнинг Ғазо сектори шимолий ва марказий ҳудудларига берган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 8 киши ҳалок бўлди, кўплаб инсонлар жароҳатланди.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигига кўра, Исроил армиясининг Ғазо сектори шимолидаги «Жебалия» қочқинлар лагерига қарши қаттиқ блокадаси ва ҳужумлари икки ҳафтадан ортиқ давом этмоқда.

Фаластин эксклави шимолидаги Ғазо шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган Туффаҳ мавзесига уюштирилган ҳаво ҳужумида 4 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Исроил армиясининг Ғазо сектори марказидаги Дейр ал-Белаҳ ҳудудида тинч аҳоли автомобилига ҳужуми оқибатида яна икки фаластинлик ҳалок бўлди.

Айни пайтда, Ғазо сектори фуқаролик мудофаа бошқармаси Исроил армиясининг Ғазо сектори шимолидаги Мешру Бейт Лаҳия ҳудудига ҳаво ҳужуми ортидан 2 киши ҳалок бўлган ва 3 нафар ярадорнинг жасади эвакуация қилинганини билдирди.

Хабарда айтилишича, Исроил ҳарбийлари фуқаролик мудофааси бўлинмаларига қарата ўт очган, қутқарувчилар тезда ҳудудни тарк этишга мажбур бўлган.

Исроил армияси 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторига ҳужумларини давом эттирмоқда. 2024 йил 5 октябрдан бери Ғазо шимоли, асосан «Жебалия» қочқинлар лагери оммавий ҳужум ва қамал остида.

Мавзуга оид