Ўзбекистон | 10:20 / 24.10.2024
893
1 дақиқада ўқилади

Венгрияда "Ўзбек тили дўстлари клуби" ташкил этилади

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонасида 21 октябр – "Ўзбек тили байрами куни"  муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА

Ушбу тадбир ўзбек тилини ва маданиятини хорижда оммалаштириш, шунингдек, илмий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ташкил этилди. Унда  Венгрия илмий ва академик доиралари вакиллари, профессорлар, талабалар ҳамда фаол ватандошлар иштирок этди.

Тадбирда ўзбек тилини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида  элчихона ҳузурида "Ўзбек тили дўстлари клуби"ни ташкил этишга келишилди. Ушбу клуб ўзбек тилини ўрганишга қизиққан барча учун платформа бўлиб хизмат қилади. 

Клуб доирасида турли тадбирлар, дарслар ва маданий алмашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид