Ўзбекистон | 10:10 / 25.10.2024
1577
1 дақиқада ўқилади
Икки ҳудудда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши ва Кўкдала тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилди.
Унда ушбу ҳудудлардаги L.K. НМТТда ҳамда U.B. фермер хўжалиги масъул шахслари умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 177,1 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:58 / 16.11.2024
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга оширмоқчи
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
09:29 / 06.11.2024
Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилади
10:10 / 29.10.2024