Жаҳон | 13:10 / 25.10.2024
3610
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари Ливан ҳарбийларига қилинган ҳужумдан хавотир билдирди

Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби билан Исроилнинг Ливанга ҳужумлари ва Ғазодаги гуманитар вазиятни муҳокама қилди.

Фото: AFP

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Жеймс Остин Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант билан телефон суҳбатида Ливан қуролли кучларига ҳужумлар ҳақидаги хабардан хавотир билдирди.

Пентагон маълумотларига кўра, Остин исроиллик ҳамкасби билан Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумлари ва Ғазодаги гуманитар вазиятни муҳокама қилган.

Остиннинг таъкидлашича, Исроилга юборилган THAAD ракетага қарши мудофаа батареяси Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига қатъий содиқлигини англатади.

Вазир, шунингдек, Исроил ҳукуматини Ғазодаги оғир гуманитар вазиятни ҳал қилиш, шунингдек, асирларни озод этиш ва сулҳга эришиш имкониятларини баҳолаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.

Остин Ливан армияси ва БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари (UNIFIL) хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш муҳимлигини таъкидлаб, Ливан қуролли кучларига ҳужумлардан чуқур хавотир билдирди.

Мавзуга оид