Жаҳон | 00:32 / 25.10.2024
9291
2 дақиқада ўқилади

Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу Ерда магнит бўронини юзага келтириши мумкин

Қуёш-Ер физикаси институти маълумотларига кўра, 24 октябр куни Қуёшда тўртта чақнаш содир бўлган — уларнинг охиргиси «қизил» даражада, қолганлари кучсиз.

Фото: Getty Images

Қуёшда Х3.3 синфидаги кучли чақнаш содир бўлди. Бу академик Евгений Фёдоров номидаги Амалий геофизика институти хабар берди.

«3868 (S16E76) доғлар гуруҳидаги рентген диапазонида Х3.3 чақнаши содир бўлди ва у 44 дақиқа давом этди. Чақнаш қисқа тўлқинли радиоалоқанинг қисман узилишига олиб келди», — дейилади хабарда.

Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси Қуёш-Ер физикаси институтининг маълумотларига кўра, 24 октябр куни Қуёшда тўртта чақнаш содир бўлган — уларнинг охиргиси «қизил» даражада, қолганлари кучсиз.

Экспертларнинг прогнозларига кўра, 25 октябр куни тонгги соат 06:00 дан кун ярмигача кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкин. 

Октябр бошидан бери Қуёшда тўртта кучли чанқаш содир бўлди. Ушбу ҳодисалар рентген нурланишининг кучига қараб синфларга (A, B, C, M ва Х) ажратилади. Энг кичик синф — А0.0 бўлиб, у Ер орбитасида 1 метр квадрат учун 10 нВт радиация кучига тўғри келади. Чақнашлар оқибатида одатда плазма ажралади. Улар Ерга қадар етиб келиши ва магнит бўронларини ҳосил қилиши мумкин.

Магнит бўронларининг энг кучли таъсирини электрон аппаратлар, асосан, сунъий йўлдошлар, космик станциялардаги техника ва ускунлар «ҳис қилади». Ердаги сезгир электрон қурилмалар фаолияти ҳам бузилиши мумкин.

Мавзуга оид