Хитойда 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошди
ХХР Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил сентябр ойи ҳолати бўйича Хитойда 4 миллиондан ортиқ 5G базавий станциялари қурилган.
Хитойда 1 миллиарддан ортиқ бешинчи авлод мобил алоқа фойдаланувчилари бор. Бу ҳақда China Mobile, China Unicom ва China Telecom учта асосий алоқа оператлари ҳисоботида сўз боради.
ХХР Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил сентябр ойи ҳолати бўйича Хитойда 4 миллиондан ортиқ 5G базавий станциялари қурилган. Бешинчи авлод алоқа тармоғи аҳолининг 70 фоизини қамраб олган, ўта тезкор гигабит симли интернет фойдаланувчилари сони эса 196 миллион кишини ташкил этмоқда.
Европа Иттифоқи ва ХХР ҳамкорликда бешинчи авлод мобил алоқаси тизимини яратиш ҳақидаги шартномани 2015 йилда имзолаган эди. Ўшанда Хитой бу лойиҳага 315 миллиард евро ажратиши маълум бўлганди.
2019 йилда Берлин ва Бонн шаҳарларида бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи, 2020 йилда эса Тибетда дунёдаги энг баланд жойлашган 5G стандартидаги мобил алоқа станцияси ишга тушганди. Ушбу станция дунёнинг энг баланд чўққиси Эверестни мобил алоқа билан қоплашни таъминлайди.
Ўзбекистонда эса 2023 йил март ойидан мобил интернет тезлигини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланган. Лойиҳанинг биринчи босқичида 5G тармоғи билан Тошкент шаҳрини тўлақонли қамраб олиш, шунингдек, вилоят марказлари қисман қамраб олиниши кўзда тутилган. Ишлар якунига етгач, республика бўйлаб 5G технологиясини жорий этишнинг кейинги босқичлари таҳлил қилинади.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
16:03 / 11.11.2024