Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда комадан уйғонган 63 ёшли эркак қарийб 40 йиллик ўтмишини эслай олмаяпти
Лучано Д’Амо 2019 йилда содир бўлган авариядан кейин кома тушган ва мана беш йилдан бери янги реалликлар — GPS, смартфонлар ва 30 ёшли ўғли борлигига кўникишга уринмоқда.
Италиялик Лучано Д’Амо узоқ йиллик комадан кейин хотирасини йўқотди — 63 ёшли эркак ўзини 24 ёшли йигит деб ҳисоблашни бошлаган. Д’Амо 2019 йилда содир бўлган авариядан кейин комага тушган ва мана беш йилдан бери янги реалликлар — GPS, смартфонлар ва 30 ёшли ўғли борлигига кўникишга уринмоқда.
Д’Амо 40 йил давомида нималар содир бўлганини эслай олмайди, италияликнинг охирги хотиралари 1980 йилнинг мартларига тегишли. Комадан кейин у кўзгуга қараб ўзини танимаган, рафиқасини эса нотаниш кекса аёл сифатида қабул қилган. 1980 йилда аёл 19 ёшда бўлган ва Д’Амо унга уйланиш умидида юрган. Бундан ташқари, комадан уйғонгач у онасига қўнғироқ қилиб беришларини сўраган — эркак ўз онаси вафот этган даврни ҳам эслай олмаган.
Д’Амо ўзини аэропортдаги ерусти операциялари бўйича офицер сифатида эслаб қолган, аммо у ҳаётини нолдан бошлашга мажбур бўлган ва мактабга қўриқчи сифатида ишга кирган.
Ҳозирда хотирасини йўқотган эркак 68 ёшда ва у ўтмишдаги айрим деталларнигина эслашга муваффақ бўлмоқда. Беш йил ўтган бўлса-да, Д’Амо ҳамон баъзи қийинчиликларга дуч келяпти. Масалан, у самолётда учганини эслай олмайди, ўз ватанида яқин йилларда юз берган фактларни билмайди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025