Италиялик наркосавдогар Эскобар қабри олдида суратга тушганидан кейин қўлга олинди
Луижи Белведере 2020 йил декабрдан бери қидирувда — у халқаро гиёҳванд моддалар савдоси учун сиртдан 19 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Фото: Polizia di Stato
Колумбия наркосавдогарлари учун воситачилик билан шуғулланган италиялик эркак қарийб 4 йиллик қочқиндан кейин Жанубий Америкада қўлга олинди, деб хабар беради BBC.
Луижи Белведере машҳур наркобарон Пабло Эскобарнинг картели базаси жойлашган Меделин шаҳрида ушланган. Италия полицияси Белведеренинг Эскобар қабри ёнида туриб тушган суратини эълон қилди.
Полиция маълумотларига кўра, италиялик эркак Европадан қочиб кетганига қарамай, «Жанубий Америкадан Европага гиёҳванд моддалар етказлишини ташкиллаштиришда фаол иштирок этиб келган».
Белведере 32 ёшида Италия ҳукумати томонидан энг хавфли қочоқлардан бири сифатида қидирувдаги шахслар рўйхатига киритилган. Неапол шимолидаги қишлоқда дунёга келган Луижи «ноқонуний кокаин импорти билан шуғулланган» ва мафиа кланлари ҳамда Колумбиядаги кокаин ишлаб чиқарувчилар ўртасида муҳим воситачи бўлган.
Белведере 2020 йил декабрдан бери қидирувда — у халқаро гиёҳванд моддалар савдоси учун сиртдан 19 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Европол Меделинда Белведерени ушлаш учун колумбиялик терговчилар билан ҳамкорликда ишлаган.
Пабло Эскобар наркобизнесининг маркази бўлган ушбу шаҳар ўз вақтида дунё кокаин бозорининг тахминан 80 фоизини таъминлаган. Эскобар фаолияти шу қадар мураккаб бўлганки, у етти йил давомида Forbes версияси бўйича миллиардерлар рўйхатидан тушмай келган.
Аввалроқ АҚШда Мексика наркокартели бошлиғи Немесиоа Осегеранинг зўравонлик, қотиллик, мамлакатдаги энг йирик ва хавфли гиёҳванд моддалар савдосини бошқаришга ёрдам беришда алоқадор ўғли суд қилинган эди.
Мавзуга оид

00:05 / 18.04.2025
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

20:21 / 17.04.2025
Туркияда гиёҳвандликка қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операция ўтказилди

18:07 / 19.03.2025
Колумбия сенати президентнинг меҳнат ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклади

18:20 / 29.01.2025