Ўзбекистон | 12:30 / 26.10.2024
1003
2 дақиқада ўқилади

Кинематография миллий комиссиясининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан кинематография соҳасида бир қатор НҲҲ тасдиқланди.

Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Филмларнинг ғоявий-бадиий даражасини оширишга кўмаклашиш бўйича миллий кенгаш ташкил этилган. Халқаро кинофестивалларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда.

Ҳужжат билан Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Филмларнинг ғоявий-бадиий даражасини оширишга кўмаклашиш бўйича миллий кенгаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Улар қуйидагиларни белгилайди:

  • комиссия ва кенгашнинг мақсади ва вазифалари;
  • уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • фаолиятини ташкил этиш тартиби.

Миллий комиссия олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилган:

  • "Тирик тарих" дастури доирасида ва давлат буюртмаси асосида яратиладиган филмларни ишлаб чиқариш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва қўшимча маблағлар жалб қилиш;
  • киноиндустрияни иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, имтиёз ва преференциялар берилган махсус кино ҳудудларини ташкил этиш;
  • миллий филмларни хорижий кино бозорлари ва кинофестивалларда кенг тарғиб қилиш ва бошқалар.

Миллий кенгашнинг асосий вазифалари:

  • "Тирик тарих" дастури доирасида яратиладиган филмларнинг адабий ва режиссёрлик сценарийлари ғоявий-бадиий мазмунининг юқори даражасини таъминлаш;
  • кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш, устувор мавзу ва жанрлар бўйича квоталарни белгилаш;
  • Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида "Тирик тарих" дастури бўйича тарихий фактларни аниқлаш учун экспертлар илмий гуруҳини шакллантириш.

Халқаро кинофестиваллар ва кинотақдимотларда тақдирланган миллий филмлар ижодкорларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Халқаро кинопродюсерлар федерацияси аккредитация қилган кинофестивалларнинг номинация ғолиблари ёки Гран-при соҳибларига 150 БҲМнинг 150 бараваригача миқдорда мукофот бериш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид