Жаҳон | 20:22 / 26.10.2024
1980
2 дақиқада ўқилади

Мянма собиқ етакчисининг куёви Facebookʼдаги постлари учун ҳибсга олинди

67 ёшли истеъфодаги полковник ва собиқ ҳарбий шифокор фитна қўзғатувчи хабарларни тарқатганликда айбланмоқда.

Фото: Getty Images

Мянма хавфсизлик кучлари мамлакат собиқ ҳарбий раҳбари Тан Швенинг куёвини Facebookʼдаги постлари учун ҳибсга олди, деб хабар беради Associated Press.

Най Со Маунг — 67 ёшли истеъфодаги полковник ва собиқ ҳарбий шифокор бўлиб, у фитна қўзғатувчи хабарларни тарқатганликда айбланмоқда.

У амалдаги ҳарбий етакчига қаратилган танқидий ҳамда Мянма ҳукмрон партиясининг юқори мартабали амалдори Зо Минта Маунга вафоти муносабати билан ҳамдардлик постини эълон қилганидан икки ҳафта ўтиб ушланган — унинг ҳукумати 2021 йилги ҳарбий тўнтариш натижасида тарқатиб юборилган эди.

Ижтимоий тармоқларда мухолиф гуруҳларни рағбатлантириш ёки ташвиқот қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланган шахслар мамлакат қонунларига кўра жавобгарликка тортилади.

Мянмада 2021 йил 1 феврал куни мамлакат армияси сайланган ҳукуматни эгаллаб олганидан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Ҳарбий тўнтариш оммавий норозилик намойишларини келтириб чиқарган ва полиция уларни тўхтатиш учун ўқотар қуроллардан ҳам фойдаланишга мажбур бўлган.

Data for Myanmar мустақил тадқиқот гуруҳига кўра, ҳарбийлар ҳокимиятга келганидан буён ижтимоий тармоқларда мухолифат гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалдаги ҳукуматни танқид қилиб ёзган 1691 киши ҳибсга олинган.

Мавзуга оид